WANGO бу — тинчлик ва глобал фаровонлик йўлида бутун дунё нодавлат ташкилотларини бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир. Ассоциация ташкилот аъзолари — ННТларнинг ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик қилишлари, тажрибаларини ўртоқлашишлари, илҳомлантиришлари ва инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилишга ўз ҳиссаларини қўшишларида кўмак беради ва унинг механизмларини илгари суради.

Ассоциация 2000 йилда инсоният фаровонлиги, адолат ва умумбашарий тинчлик ғояларига содиқ бир нечта халқаро ННТлар билан қисқа вақт ичида етакчиликни қўлга олди.

WANGOънинг вазифаси — аъзо ташкилотларга хизмат кўрсатиш, умуман, нодавлат секторни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда жамоатчиликнинг нодавлат уюшмалари ҳақида хабардорлигини ошириш.

Глобал ННТлар тармоғи ҳамда ҳукумат ва ҳукуматлатлараро органлар, бизнес ва университетлардан иборат аъзо ташкилотлар туфайли WANGO йирик хавотирларни чақирувчи масалалар ечимида етакчи ташкилотга айланди, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.