Жорий йилнинг 30 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги марказий стадионда “Барселона” клуби ва Марказий Осиё юлдузлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувда “Барселона”нинг собиқ юлдузлари Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуйол, Хавьер Савиола, Рональд Де Бур, Жулиано Белетти, Франческо Коку иштирок этиши кутиляпти.
Марказий Осиё юлдузлари сафида эса Миржалол Қосимов (Ўзбекистон), Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон), Самат Смаков (Қозоғистон), Амандурди Аннадурдиев (Туркманистон) Ҳидетоши Наката (Япония), Андрей Канчельскис (Россия) каби собиқ футболлар тўп суради.
Учрашувни ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров бошқариб боради.