Мунир Мамедзаде сўнгги уч йилда ЮНИCЕФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган. У фаолияти давомида ЮНИCЕФ дастурларини бошқариш, мазкур ташкилотда ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. У ЮНИCЕФнинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ҳам ишлаган.
ЮНИCЕФдаги меҳнат фаолиятидан аввал Мунир Мамедзаде ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилот ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг Халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, хусусан, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик тажрибага эга.
У Москвада иқтисодиёт мутахассислиги бўйича таҳсил олган. У Швейцариянинг Фрибург университетининг болалар ҳуқуқлари соҳасида илғор дастур бўйича магистр даражасига эга.
Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси, инглиз, рус ва турк тилларини билади.
У 2016 йилнинг октябрь ойида ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланган Саша Грауманн ўрнини эгаллади.