Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Унинг олдига спортчиларимизни Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли мутахассис Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ассакалов фаолияти давомида учта Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 1 тадан кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларининг эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.