Ибодулла Раҳмонов хотирасига бағишланган мазкур тадбирда 30 дан ортиқ малакали ҳакам ва жами 250 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Шунингдек, мусобақада нафақат Ўзбекистон, балки қўшни Тожикистон ва Қозоғистондан ҳам спортчилар ташриф буюрди.

12 та вазн тоифасида ўтказилган (35, 38, 41, 44, 48, 52, 57, 62, 68, 75, 85, 92 кг) халқаро турнирда 48 та спортчи ғолиб бўлди. Улардан 12 таси фахрли 1-ўрин, 12 таси фахрли 2-ўрин, 24 таси фахрли 3-ўринларни қўлга киритди.

Шунингдек, 10 дан ортиқ фаоллар номинацияларга муносиб топилди. Ушбу мусобақада ғолиб бўлган спортчи ва номинация совриндорлари Навоий вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.