Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги тақиқланган ҳудудга кўп миқдорда жонсиз ҳолатдаги товуқлар ташлаб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ўрганишлар бошлангани ҳақида Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, бошқарма ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар давомида Юқори Чирчиқ туманининг “Миям кангли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер майдонига номаълум шахслар томонидан парранда қолдиқлари ташлаб кетилгани кузатилди. Парранда қолдиқларини белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида махсус техникалар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарга утилизация қилиш учун юборилди.
Ҳозирда ушбу ҳудудга чиқиндиларни ташлаган шахсларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.