Жумладан, конференция иккинчи кунида “Терроризмнинг олдини олишда давлатлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва БМТ тизими ролини кенгайтириш” мавзусига бағишланган III секция йиғилиши доирасида терроризм тарқалишига ёрдам берувчи шарт-шароитни бартараф этишга минтақавий ва глобал миқёсда комплекс ёндашиш, бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Айни пайт Афғонистонда юзага келган вазият Марказий Осиё учун ҳам бевосита дахлдор экани ҳақида сўз бораркан, ушбу давлатда тинчлик ва барқарорликка эришиш минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти эканига алоҳида урғу берилди.
Юқори даражадаги конференция Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши биргаликда курашида мустаҳкам пойдевор вазифасини бажариши эътироф этилди.