Мазкур келишувга асосан, Савдо-саноат палатаси томонидан ишончли иш берувчиларни тавсия қилиш, фуқароларни муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларнинг касбий малакасини ошириш ишлари амалга оширилади.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси вакиллари Москва шаҳри ва вилоятидаги юқори маош таклиф этаётган иш берувчи компаниялар талабига кўра, малакали мутахассислар зарурлигини алоҳида қайд этди.
Жумладан, қурилиш учун 3 мингдан зиёд, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 500 дан ортиқ малакали ва рус тилини биладиган мутахассисларга талаб мавжуд.
Тадбир якунида меҳнат миграцияси соҳасида Андижон ва Москва ўртасида тизимли ишларни ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, Андижон намунаси мисолида амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.