Олимлар олтиннинг модификацияланган нанозаррачаларидан фойдаланишди. Уларни пептидлар билан бойитишди. Кейин мазкур аралашмани кичик ускуна воситасида сичқон юрагига пуркашди. Тадқиқотчилар даволашнинг мазкур усули ушбу органнинг электрон ўтказувчанлигини оширишини аниқлашди.

Олимлар мазкур янгиликни юрак операцияларида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашмоқда. Тадқиқотчилар мазкур изланишларни янада йирикроқ жониворлар, хусусан, қуён ва чўчқаларда олиб боришни режалаштирган, дейилади lenta.ru сайтида.