Оғиздаги оқ қон ҳужайралари сони қон оқимининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу артерия ҳолатнинг ёмонлигини кўрсатувчи дастлабки кўрсаткичдир.

Олдинги тадқиқотлар периодонтит (милк яллиғланиши) ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқликни намоён этганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, яллиғланиш милк орқали қон оқимига кириб, қон томир тизимига зарар етказиши мумкин.

Энди ушбу маълумотларга асосланиб, олимлар диагностика тизимини ишлаб чиқишга қарор қилишди. Бунинг учун улар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 28 нафар соғлом одамларда тадқиқот олиб боришди, уларда аввалдан периодонтал муаммолар бўлмаган. Олимлар оғиз бўшлиғи яллиғланишининг паст даражалари юрак-қон томир саломатлиги учун клиник таъсир кўрсатиши мумкинлиги борасидаги масалани ўрганишди.

Лабораториядаги тажрибадан олдин иштирокчилардан олти соат давомида овқатланмаслик сўралган. Кейин субъектлар оғзини таҳлил учун топширилган сув билан, кейин эса шўр сув билан ювишди. Шунингдек, кўнгиллилар электрокардиограммадан ўтишди ва уларнинг қон босими ўлчанди.

Тадқиқотчилар сўлакдаги оқ қон ҳужайраларининг юқори даражаси артерияларнинг етарли даражада кенгаймаганлигини ва юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди, деб хабар беради lenta.ru.