Юрак-қон томир касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали, йилига камида бир марта манзилли скрингдан ўтказилади.
Туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади, юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади, юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади. Оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.