CoDE-ACS деб номланган алгоритм аллақачон олти мамлакатда 10286 беморда синовдан ўтган. У юрак хуружини ташхислаш учун ёш, жинс, ЭКГ натижалари ва касаллик тарихи, шунингдек, тропонин (юрак хуружини аниқлайдиган оқсил) даражаси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланади. Кейин сунъий интеллектр ҳар бир бемор учун 0 дан 100 гача эҳтимоллик баллини беради. Бундан ташқари, CoDE-ACS клинисенларга анормал тропонин даражаси бошқа касаллик эмас, балки юрак хуружи туфайли юзага келганини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

Янги модел мавжуд анъанавий усуллардан деярли икки баробар кўп одамларда касалликни муваффақиятли аниқлади. Нейрон тармоқнинг аниқлиги 99,6 фоизни ташкил этди. Бу мисли кўрилмаган тезлик бутун дунё бўйлаб касалхонага ётқизиладиган беморлар сонининг камайтиришга хизмат қилади.

Айни дамда мутахассислар Шотландияда клиник синовларни ўтказмоқда, бу эса ускуна фавқулодда ёрдам бўлимлари юкини қанчалик камайтиришга ёрдам беришини аниқлайди, деб хабар беради lenta.ru.