“Агар сизнинг тўпиқларингизда шиш пайдо бўлса, бу нафақат юқори қон босими, балки юрак етишмовчилиги хавфини ҳам билдиради”, дея огоҳлантиради мутахассислар.
Уларнинг таъкидлашларича, юқори қон босими юракдаги стресснинг кучайишига олиб келади. Вақт ўтиши билан бу қўшимча ҳаракатлар юрак мушагининг гипертониясига ва қон айланишининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бу тўпиқда суюқлик тўпланиб, шишиб кетишига олиб келади.
Бундан ташқари, баъзи ҳолларда тўпиқларнинг шишиб кетиши жигар ёки буйраклар каби бошқа муҳим органларнинг ҳам яхши ишламаётганининг белгиси бўлиши мумкин.