- Эрта тонгда сайлов таклифномаси ва паспортимни қўлимга олиб, шукрона кайфиятида уйдан чиқдим. Соат 8:00 да Наманган шаҳридаги 82-сайлов участкасига етиб бордим. 

Салкам 40 йил вилоят ички ишлар органларида хизмат қилдим, ҳозирда нафақадаман, ёшим 74 да. Президент сайловларида кўп маротаба иштирок этганман. Ҳам фаол фуқаро, ҳам жамоат тартибини сақловчи масъул сифатида жараёнларни яқиндан кузатганман.

Айтишим мумкинки, бу галги сайловга жиддий тайёргарлик кўрилган. Бунга биргина ўзим борган сайлов участкасида гувоҳ бўлдим, барча шароитлар яратилган. Сайловгача бўлган жараёнлар яхши йўлга қўйилди. Оммавий ахборот воситаларининг ўрни алоҳида эканлиги яна бир карра исботини топди. Тарғибот тадбирларини ҳатто уйма-уй юриб ҳам олиб боришди, ҳамма номзодларга ташвиқот учун тенг имкон берилди.
Мана, бугун ўзингиз кўриб турибсиз, юртдошларимиз сайловга оилавий бўлиб, фарзандлари ҳамроҳлигида ташриф буюришяпти. Ватанимиз тинчлиги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги учун муносиб номзодга овоз бердим.

«Янги Ўзбекистон» мухбири Орифжон ЖЎРАЕВ ёзиб олди.