Жорий йилнинг 11-15 май кунлари Ўзбекистонда онлайн тарзда ўтказиладиган Эрасмус + ҳафталигида Европанинг энг нуфузли университетларида таҳсил олиш, малака ошириш юзасидан турли саволларга саволларга жавоблар берилади. Шу билан бирга онлайн ҳафталик давомида лойиҳа доирасида эълон қилинаётган грантлар ва алмашинув дастурлари ҳақида ҳам маълумот олишингиз мумкин.
Ўзбекистондаги Эрасмус + миллий офиси, олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ташкилотчилик қилаётган барча тадбирлар юртимиздаги Эрасмус + миллий офиси расмий веб-сайти ва ижтимой тармоқларидаги саҳифаларида ва ZOOM платформасида ўтказилади.