Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг “Integral” университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда кўплаб хорижий олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
Ҳиндистонда юқори нуфузга эга “Integral” университети раҳбарияти ана шу мақсадда юртимизда меҳмон бўлиб турибди. АКТ вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда “Integral” университети вакиллари юртимизда ўз филиалини очиш истагини билдириб, тақдимот ўтказди.
Бундан ташқари, учрашувда меҳмонлар IТ-мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари билан таништирилди.
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IТ-таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонини қизиқтирган масалалар юзасидан маълумот берилди.