Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Келтирилишича чақалоқларнинг:

  • 539 нафари ўғил, 
  • 555 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (138 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни: 

  • Сурхондарё вилояти (135 нафар),
  • Самарқанд вилояти (125 нафар),
  • Қашқадарё вилояти (121 нафар),
  • Наманган вилояти ( 110 нафар) банд этди. 

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (19 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганлар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир. 

Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб жами 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2021 йилнинг шу даврида 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар, 2025 йилда — 1040 нафар чақалоқ дунёга келган эди.