У кўпинча 45-65 ёшда ривожлангани сабабли бу ёшдаги аёлларни ҳар 2 йилда бир марта маммографик текширувлардан ўтказиш учун мақсадли гуруҳлар шакллантирилган.
Рентген маммографияси кўкрак бези саратонини эрта босқичда аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади. Шу пайтгача бу текширув билан юртимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисини қамраб олиш муаммо эди.
— Президентимиз 2019 йил апрелда Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берган топшириғи асосида ҳудудда маммографик скрининг дастлаб тажриба лойиҳа сифатида амалга оширила бошланди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов. — Бунинг учун 13 та стационар ва 2 та кўчма маммография комплекслари жалб қилинди.
Натижада 130 минг нафардан ортиқ аёллар текширувдан ўтказилиб, кўкрак бези саратонининг 280 дан ортиқ янги ҳолатлари аниқланди, уларнинг 88 фоизи касалликнинг 1-2 босқичида эди.
Бухородаги пилот лойиҳанинг ижобий эффектини ҳисобга олиб, рентген маммографияси текширувларини юртимизнинг энг чекка минтақаларига етказиш учун ҳар бир ҳудудга биттадан, жами 13 та кўчма маммография комплекси тақдим этилди.
Аввалроқ Наманган, Нукус ва Самарқандда 3 стационар маммография хонаси фойдаланишга топширилганини ҳисобга олсак, скрининг хоналарининг умумий сони 31 тага етди. Уларнинг 15 таси мобил ва 16 таси стационар фаолият учун мўлжалланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.