Юз билан юзлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганлар орасида олмалиқлик Разаван ая Маркабаева ҳам бор. 40 йил турмуш ўртоғи Нормат ота билан ҳаётнинг аччиқ-чучугини бирга тотишиб, 10 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилишди. Ая бугун 31 та набира, 85 та чеваранинг қуршовида ҳаёт кечирмоқдалар.
Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев онахон умргузаронлик қилаётган хонадонда бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан нуроний аяга “Шуҳрат” медали ва байрам туҳфаларини мамнуният билан топширди.
Ўзаро гурунгда дориламон кунлар шукронаси, юртимиздаги, вилоятимиздаги юксак ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик неъмати ҳақида гап борди.
Онахон дуога қўл очиб, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг боши омон бўлсин, эзгу ишлар бошида турган Президентимизга куч-қувват берсин, дея дуо қилди.