Қоракўл туманидаги Реги Ҳайдар маҳалласида яшовчи 101 ёшли Ҳамдам ота Ҳамроев ҳамда Хўжаконлик 105 ёшли Тангриев Тўра боболар тегишли участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ўз уйларида овоз бердилар.

– Ҳукуматимизнинг биз кексаларга бўлган эътибор ва ғамхўрлигидан жуда мамнунмиз, – дейди Тўра бобо. Бугунги сайловда ҳам юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, невараю чевараларимизнинг бахтиёр келажаги учун овоз бердим. Илоҳим юртимиз тинч,дастурхонимиз тўкин бўлсин


Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзекистон" мухбири