Аҳолига ичимлик суви, тиббиёт воситалари вертолёт ёрдамида етказилмоқда. Ҳозирда 200 дан зиёд киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Забайкалья вилоятида дарёлар ўзанидан чиқиб кетган, айрим кўприклар, паромлар зарар кўрди. Вилоятнинг саккизта туманидаги 300 га яқин уйлар сув остида қолди.

Синоптиклар яқин вақт ичида вазият яхши томонга ўзгармаслигини айтишмоқда.