Зафаробод туман ҳокимлиги берган дастлабки маълумотларга кўра, «MAZ» русумли юк автомобили чапга бурилиш вақтида қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Зафаробод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги «KIA SELTOS» русумли хизмат автомобили йўлига чиқиб кетган.
Оқибатда икки автомобиль тўқнашган.
Ҳодиса натижасида туман ҳокими Ғ. Эшпўлатов ва автомобилда йўловчи сифатида бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.
«MAZ» ҳайдовчиси Б. Мўминов тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 30 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.