Турнирнинг биринчи кунида ўқувчиларга “Жамоани шакллантириш”, “Ёшларга берилаётган имкониятлар” юзасидан семинар тренинг ташкил этилди ҳамда пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон”, “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирилди.  

Турнирда  халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов,  “Заковат интеллектуал клуби” ННТ директори А.Абдуллаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакиллари У. Ҳайдаров, М.Камильджанов ва бошқа ташкилот ходимлари эксперт ва кузатувчи сифатида иштирок этишди.  

Биринчи даражали диплом билан Тошкент шаҳрининг “Ирфон”, иккинчи даражали диплом билан Фарғона вилоятининг 1-ИДУМИ ҳамда учинчи даражали диплом билан Андижон вилоятининг “Дипломат” жамоалари тақдирланди. 

Турнирда “Заковат интеллектуал клуби” ННТ директори А.Абдуллаев иштирок этиб,  ўқувчиларга бу ўйиннинг шаклланиши ва шу кунгача босиб келинган йўли ҳақида тушунча берди.  Шу билан бир қаторда ўқувчилар орасида бу турнирни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 

Барча жамоалар вазирликнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.