Айни пайтда терма жамоа таркибида кадрлар бўйича муҳим ўзгариш юз берди. Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов жароҳат сабаб узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолгани ҳамда машғулотларда тўлиқ қатнаша олмагани боис мундиалда иштирок эта олмайди.

Маълум қилинишича, футболчини тезроқ тиклаш ва сафга қайтариш мақсадида терма жамоа тиббий штаби томонидан зарур даволаш ҳамда индивидуал тайёргарлик дастури асосида ишлар олиб борилган. Ўтказилган тиббий текширувлар натижалари ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш якунларига кўра, Жалолиддин Машариповнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин эмаслиги маълум қилинган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний қайдномасига Русланбек Жиянов киритилди.

Жамоамиз мухлислари ва футбол жамоатчилиги Жалолиддин Машариповга тезроқ соғайиб, яна майдонларга қайтишини тилаб қолади.