Ўн бешдан ортиқ давлатнинг фолклор жамоалари иштирок этадиган мазкур фетивалда мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини ўзида мужассам этган чиқишлар жаҳон санъат ихлосмандаларига намойиш қилинади.
Маълумот учун, “Замин” фолклор ансамбли аъзолари Малайзия, Таиланд, Туркия ва Индонезия каби қатор давлатларда ўтказилган халқаро фестиваллар ва танловлар ғолиблигини қўлга киритишган, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.