Агентлик тизимидаги мактаблар директорлари тажрибасини умумтаълим мактаблари раҳбар кадрлари билан бўлишиш, мактаб раҳбарларини замон билан ҳамнафас, жаҳон стандартларидан  хабардор, жамоасини бир мақсад атрофида бирлаштира оладиган ҳақиқий лидерлар этиб тайёрлашга қаратилган ушбу лойиҳада Республика бўйлаб 10104 нафар мактаб директори иштирок этаётир. 

Лойиҳа доирасида таълимни ривожлантириш йўлидаги устувор мақсади ва янгича ёндашуви билан таништириш, мактабни ривожлантириш стратегиясини (истиқбол режа)  шакллантиришда таълим тизимининг мақсад ва қадриятларини асос қилиб олишни тушуниб етиш, мактаб стратегиясини ишлаб чиқишда мактаб жамоасини жалб этиш заруриятини англаш кўзда тутилган.

Тренинглар Қорақалпоғистон, ҳудудлар ва Тошкент шаҳрида бир вақтда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа доирасида жорий йилнинг 28 январидан бошлаб “Лидерлар ҳафталиги” семинар-тренингларига старт берилган эди.

Унда Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 130 нафар раҳбар кадрлари иштирок этди.

Мазкур семинардан кўзланган мақсад умумтаълим мактаблари директорлари учун узоқ муддатли стратегия ва устувор вазифаларни белгилаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, самарали таълим тамойиллари ҳамда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳисобланади.