Янги билим даргоҳида ўқувчилар ҳар томонлама пухта билим олишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Хусусан, ахборот технологиялари, хорижий тилларни ўрганишга мўлжалланган ва қатор дарс хоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, мактабда тўгараклар учун алоҳида хоналар ҳам мавжуд. Улар керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Янги мактаб 840 ўринга мўлжалланган бўлиб, бино “Бунёдкор люкс”  МЖЧ қурувчилари томонидан барпо этилди.

Шунингдек, байрам арафасида туманда иккита янги мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

                                                             Рўзимбой ҲАСАН,

                                                      “Янги Ўзбекистон” мухбири