Халқаро илмий-амалий конференцияда Жанубий Корея, Қирғизистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон каби хорижий мамлакатлар ҳамда мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари ва илмий-текшириш институтларидан 250 нафардан ортиқ вакил иштирок этди.

Маърузалардан сўнг халқаро конференция иши беш шуъбада давом эттирилди. “Юз-жағ жарроҳлиги ва тиш имплантологияси замонавий ютуқлари”, “Терапевтик стоматологияда ташхислаш ва даволашнинг инновацион усуллари”, “Ортопедик стоматологиянинг истиқболлари”, “Болалар стоматологияси ва ортодонтиясининг замонавий муаммолари” секцияларида қизиқарли маърузалар тингланди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан ўтказилган “Замонавий стоматология ва юз-жағ жарроҳлигининг инновацион ёндашувлари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман республикамизда тиббиёт соҳасида, жумладан, стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги жабҳасида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш, амалий соғлиқни сақлашга фундаментал илм-фан янгиликларини жорий қилиш, мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳларининг дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари ва илмий марказлари билан алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади.