ДХХнинг маълум қилишича, Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ҳам пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Айтилишича, у маҳаллий фуқарога давлат захирасидан ажратилиши мумкин бўлган 8 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бош мутахассис 20 минг долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.