Зангиота туманида Шахсий хавфсизлик Тошкент вилояти бошқармаси ва Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида "Мевазор" МФЙда ташкил қилган “каннабисзор” фош этилди. Бу ҳақида ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Aниқланишича, 1976 йилда туғилган фуқаро Р.М. хонадонида 26 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ўзига хос тарзда парваришлаб, етиштирган. Эътиборлиси, у гиёҳванлик ўсимлигини ён томонга ўстириб, бошоқли бўлишини таъминлаган ва қамишлар орасига ўраб ўзига хос тарзда “каннабисзор” ташкил қилган. Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш давомида 238,7 грамм қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳам далилий ашё сифатида олинаган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.