Дунёнинг 47 та мамлакатидан жами 300 нафарга яқин пара велоспортчилар қатнашган дунё биринчилигида терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда вакилларимиз Маржона Пардабоева ҳамда Покиза Аҳмадбекова томонидан 3 та олтин ва 1 та кумуш медаллар қўлга киритилди. Бу ўзбек пара велоспорти тарихида Жаҳон чемпионатларида қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди.

Юртошларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Тошкент вилояти спорт бошқармаси мутасаддилари, ОАВ вакиллари ҳамда яқинлари томонидан кутиб олинди, деб хабар беради Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.