Ҳокимга кўра, кейинги беш йилда Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши йўлга қўйилади.
▪️Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун, замонавий инфратузилмага эга бўлган «Саноатчилар шаҳарчаси», бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жой бунёд этилади.
▪️2022-2026 йилларда вилоятда 100 та қишлоқ ва маҳалла обод қилинади. Бунга, буджетдан ҳар йили камида 600 млрд сўм йўналтирилади.
▪️Шунингдек, 1 минг км.дан ортиқ ичимлик суви ва 90 км канализация тармоқлари, 5 минг км электр тармоғи, 1 мингдан зиёд трансформатор ҳамда 6 минг км автомобиль йўллари, 186 та кўприк қурилади ва таъмирланади.