Ҳозирги кунда вилоятда уй-жойга бўлган талаб юқори эканлиги, айниқса, ушбу масала Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ўта долзарблиги қайд этилди.
Шундан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги режалар маълум қилинди. Таъкидланганидек, Навоий шаҳрида янги массив ташкил этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади.
Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун замонавий инфратузилмага эга “Саноатчилар шаҳарчаси” қурилади.
Шунингдек, бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жой қурилади.