Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан Зарафшон болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёнида «Ёшлар боғи» яратилди.  

Зарафшон  шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов бошчилигида сектор раҳбарлари, барча ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллаи иштирокида ҳудудда дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу дарахт кўчатлари томчилатиб суғориш тизими билан суғорилади.