Жорий йилнинг 22 октябрь куни Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборидаги портлашдан зарар кўрган турар ва нотураржой биноларга ўтган бир сутка ичида “Кварц” АЖ томонидан 10 минг квадрат метр қурилиш ойнаси ва “Оҳангарон шифер” АЖдан эса 4800 дона шифер етказилди.
Талофат кўрган бинолар бугун яна 10 минг квадрат метр қурилиш ойнаси билан таъминланади. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ишчи гуруҳи қурилиш материалларини ўз вақтида етиб бориши, маҳсулотларнинг тақсимланишини тўлиқ назорат қилиб боришмоқда.
Ҳозиргача зарарланган объектларнинг ярмидан кўпи тўлиқ таъмирлаб бўлинди.