Юртимизга ўтиш учун “Фарҳод” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, қўл сумкаси ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган оғирлиги 233 гр заргарлик буюмларини борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.