Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Зайнилобиддин Низомиддинов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.