Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Кахрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан И.Болтаходжаева, Б.Исраилов, Г.Парпиева, Ж.Расулов, Н.Расулов, Н.Рахмонов, шунингдек, ўз аризасига биноан Ш.Болиев, Б. Тангабаев, Н.Хаджиматов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.