Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ёш дзюдочилар мусобақа давомида 13 та олтин, 9 та кумуш ва 17 та бронза медални қўлга киритишди.
Ушбу натижа Ўзбекистон жамоасига медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни таъминлади.
Эндиликда мусобақада ёшлар тоифасидаги баҳслар старт олади.