Мазкур тизим орқали давлат хизматлари “бюрократия хавфи” асосида автоматик баҳоланади ҳамда қониқарсиз хизматлар қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, бюрократик расмиятчиликларни қисқартиришга қаратилган “Жараёнларни тезлаштириш қумдони” механизмини жорий этиш ҳам таклиф қилинди. Унга кўра, давлат хизматларини соддалаштириш мақсадида айрим босқичларни вақтинчалик қўлламаслик, муддатларни қисқартириш, муқобил усулларни жорий этиш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, ахборот тизимларини “бир дарча” тамойили асосида интеграция қилиш ва дастурий таъминотни “фаст траcк” усулида ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади. Муаммони тезкор ҳал этиш мақсадида “100 кунда натижа” тамойили асосида вазирлик ва идораларда давлат хизматларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Давлат хизматларида бюрократияни аниқловчи “Буреауcраcй радар” тизими жорий этилади
Тақдимотда reestr.gov.uz ягона платформаси орқали давлат функциялари, мажбурий талаблар ва давлат хизматлари реестрларини юритиш, идоралар фаолиятини “Буреауcраcй радар” асосида баҳолаш ҳамда сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар
- Логистика – дунёга очилиш йўли
- Ўзбекистонда 4,63 миллион тонна пахта йиғиб олинди
- Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раисини қабул қилди
- Шаҳноза Мирзиёева: Болаларни ҳимоя қилиш эртага эмас, бугундан бошланади
- Қарши давлат университетининг таълим ва тадқиқотлар учун имкониятлари янада кенгайди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади