Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 фоизга ўсган.
Статистикага кўра, бозор хизматлари таркибида энг катта улуш савдо хизматлари ҳиссасига тўғри келиб, 101,8 триллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек:
- яшаш ва овқатланиш хизматлари — 69,1 трлн сўм;
- транспорт хизматлари — 66,9 трлн сўм;
- молиявий хизматлар — 65,6 трлн сўм;
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 30,9 трлн сўм;
- таълим соҳасидаги хизматлар — 14,5 трлн сўм;
- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 9,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бундан ташқари, шахсий хизматлар ҳажми 7,4 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 7,3 триллион сўмга етган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хизматлар соҳасидаги ўсиш мамлакат иқтисодиётида ички талаб ва бизнес фаолликнинг юқори сақланаётганини кўрсатмоқда.