Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри маълум қилди.
Доно Бобохонова 1946 йил 20 ноябрда таваллуд топган. У Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаб, ижодий фаолиятини «Ёш гвардиячилар» театрида бошлаган.
Актриса 1996 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланган. У миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшиб, кўплаб бетакрор образлар яратган.
Шунингдек, у ижоди давомида «Тилим қурсин», «Чол ва набира», «Берлин-Оққўрғон» каби қатор фильмларда маҳоратли роллар ижро этган.
Марҳума ортида катта оила қолди — у тўққиз набира ва тўрт эваранинг меҳрибон бувиси эди.