Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги .
Маълум қилинишича, Президент топшириғига мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган гуманитар юк Балҳ вилоятига етказилди.
Инсонпарварлик юки Ҳайратон шаҳридаги “Astras” компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти раҳбарияти ва
икки томон расмийлари иштирокида топширилди.
Гуманитар ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар,
макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нўхат ҳамда тез тайёрланадиган
озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.
Афғонистон расмийлари кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллади.