Маълум қилинишича, вакансиялар хизмат кўрсатиш ва ошхона йўналишларида бўлиб, номзодларга ойига 900 доллардан 1650 АҚШ долларигача маош таклиф этилмоқда.
Эълон қилинган бўш иш ўринлари қуйидагилардан иборат:
Компанияга кўра, ходимларнинг ойлик маоши ва лавозими иш самарадорлигига қараб босқичма-босқич ошириб борилади.
Шунингдек, Европа давлатлари тилларини биладиган номзодларга устунлик берилиши мумкин.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, мазкур дастур иштирокчилари турли мамлакатларга саёҳат қилиш, АҚШ ишчи визасини олиш ҳамда Миграция агентлиги билан уч томонлама кафолатланган шартнома асосида ишлаш имкониятига эга бўлади.
Ишга жойлашиш учун номзодлар “V.Ships Leisure” платформаси орқали ариза топшириши мумкин. Саралаб олинганлар билан компания HR мутахассислари боғланади, кейинги босқичда эса иш берувчи билан суҳбат ўтказилади.