Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мазкур тайинлов Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч асосида янада мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Сенаторлар Умид Шодиев ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий тажрибага эга эканини, шунингдек, мамлакат миллий манфаатларини халқаро майдонда муносиб ва самарали илгари суриш салоҳиятига эга эканини таъкидладилар.

Умид Шодиев ўтган йил декабригача Туризм қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган. Декабрь ойида эса ушбу лавозимга Ўзбекистоннинг БААдаги собиқ элчиси Абдулазиз Аккулов тайинланган эди.