Шу тариқа у АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашишини маълум қилди.
“Янги йилга қадар кўп нарсани ҳал қилиш мумкин”, деб ёзди Зеленский.
Унинг хабар беришича, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раиси Рустем Умеров “Америка томони билан кейинги алоқалар” ҳақида маълумот берган. Зеленский Трамп билан “юқори даражада” учрашув ўтказилишини эълон қилди ва Киев “бир кунни ҳам беҳуда ўтказмаётганини” таъкидлади.
Бир кун олдин Владимир Зеленский АҚШ Президентининг махсус элчиси Стивен Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви, тадбиркор Жаред Кушнер билан гаплашиб, “ишнинг айрим муҳим тафсилотларини” муҳокама қилди.
Музокаралар якунида у “умумий натижа ва мустаҳкам тинчлик учун ишлай оладиган яхши ғоялар борлигини” айтди. Украина раҳбари бугунги “Рождество келишувлари” ва муҳокама қилинган ғоялар фойдали бўлишига умид билдирди, деб хабар берди gazeta.ru.