Тажрибалар давомида лаборатория сичқонларига саратоннинг энг тажовузкор ва чидаб бўлмас турларидан бири бўлган одам нейробластома ўсмалари ҳужайралари жойлаштирилди. Кейин кемирувчиларга Зика вируси юборилди. Кўп ўтмай, ўсимта тўқималари деярли тўлиқ нобуд бўлди ҳамда сичқонлар узоқ муддатга омон қолишди.

Вируснинг битта инъекция самарадорлиги 80 дан 90 фоизгача. Шундан сўнг сичқонларда касаллик белгилари йўқолди. Тажрибадан сўнг соғлом тўқималарга зарар етмади.

Вируслар ва саратон ўртасидаги боғлиқлик узоқ вақтдан бери маълум. XIX асрда шифокорлар грипп, гепатит, қизамиқ ёки чечак билан касалланган баъзи саратонга чалинган беморларининг аҳволи яхшиланганини пайқашган. Саратон ҳужайраларини нишонга олиш ва зарар етказиш қобилияти туфайли бу вируслар онколитик вируслар деб аталади.

Саратонга қарши курашиш учун вируслардан махсус фойдаланишга уринишлар узоқ вақтдан бери муваффақияцизликка учради. Аммо 1990-йилларда патогенларни хавфсизроқ ва самаралироқ қилишга қаратилган технологиялар пайдо бўлди. Бугунги кунга қадар саратон касаллигини даволаш учун тўртта вирус, шу жумладан модификацияланган герпес вируси қўлланилган.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, Зика вируси CD24 деб аталадиган ўзига хос оқсилнинг юқори даражасини ифодаловчи нейробластомаларга таъсир қилади. Бошқа саратон турларига қарши самарали бўлиши мумкинлигига ишониш учун асослар мавжуд. Яқин келажакда олимлар янги технологияни одамларни даволаш учун мослаштирмоқчи, дея хабар беради mir24.tv.