Республикамизда болаларнинг санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни тасвирий санъатга, бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида Марказ ташаббуси билан бу йил ҳам республикамиздаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заминда тинчлик бизнинг қўлимизда” мавзусида болалар расмлари кўргазмасини ташкил этилди.
Болаларнинг она заминда тинчлик ва осойишталик, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини баён қилган расмлар омма эътиборига ҳавола қилинди.
Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонанинг Медия-марказида кўргазмаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ғолиблар билан бир қаторда ушбу кўргазмани ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этган таълим муассасалари тарбиячи ва устозларига миннатдорлик хатлари топширилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Марказ ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги, “Баркамол авлод” Республика болалар мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбир якунида Марказ ташаббуси билан нашр этилган ва марказнинг 4 йиллик фаолиятини акс эттирувчи “Юракдан-юракка интилувчи дипломатия” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилди.