Европа футболидаги энг кекса футболчилардан бири, “Милан” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович мавсум якунида жамоани тарк этади.

“А Сериянинг сўнгги тури  “Милан” – “Верона” учрашувидан сўнг “Сан-Сиро”да мухлислар Златан Ибраҳимович билан хайрлашади”, деб ёзди клуб матбуот хизмати 

Ҳужумчи 2020 йилда “Милан”га қайтган ва Италия чемпионлигини қўлга киритган эди. У бу мавсумда соғлиғидиги муаммолар туфайли жамоа сафида атиги 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Матбуот хабарларига қараганда, 41 ёшли шведнинг хизматига “Монца” қизиқмоқда.