Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири этиб туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш белгиланди.
Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 291 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.
Жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 98 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, бу орқали 3 269 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.
Туманда 3 та умумтаълим мактаби, Даштобод шаҳрида 360 ўринли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилади.
Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган 395 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Бундан ташқари, туман бўйича жами 6 848 нафар (2020 йилда – 1 370, 2021 йилда – 5 478) ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.